Коронавирус ҳолатлари ошиши билан Хитойнинг Шанхай шаҳрида карантин жорий қилинди
Хитойнинг Шанхай шаҳрида коронавирус касалликлари кўпайгани билан шаҳарда карантин жорий этилди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Хитой мамлакатининг муҳим иқтисодий маркази бўлган Шанхай шаҳри ҳукумати коронавирус касаллиги ҳолатлари кўпайишига қарши кураш олиб бориш мақсадида бугундан бошлаб шаҳарда 10 кунлик икки босқичли карантин режасини амалга оширган.
Бу режа асосида, 25 миллион аҳолиси бўлган Хитойнинг бу шаҳрида кўприклар ва тунеллар ёпилади автомагистралларда транспорт ҳаракати чекланади.
Кеча Хитойнинг Шанхай шаҳрида коронавирус касаллигининг 3450 та ҳолати қайд этилган. Бу Хитой бўйлаб барча ҳолатларнинг 70 фоизини ташкил этилди.
Олдинроқ ЖССТ ҳам коронавирус касаллигининг сонини ошиши фақат " айсберг" нинг учи эканлиги эълон қилиб, коронавирус тестлар сони камайиб бораётгани ҳисбга олсак, ҳақиқий рақам эҳтимол илгари ўйланганидан анча юқори деб эълон қилди.