Украинадаги сўнгги воқеалар (75)
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Нью-йорк -таймс газетаси, АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг қарзларии тўлаши учун долларга киришини тўсиб қўйганини эълон қилган деб ёзди.
* Россиянинг Европа Иттифоқидаги ваколатхонаси Европа Иттифоқининг Россия элчихонасининг 19 нафар ходимини чиқариб юбориш ҳақидаги қарорига муносиб жавоб беришини айтди.
* Германия давлати, Россиядан кўмир импортини тўхтатишга қарор қилди, бу ҳолда ўзиинг айрим электрр станциялари ёпишга мажбур бўлади.
* НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Россия яқин ҳафталарда Донбасс минтақасига қарши янги ҳужум бошлаши мумкин деб айтди. У ўз сўзларида бугун аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Киевга қўшимча ҳарбий техника жўнатиш ва Украинага кўпроқ ёрдам кўрсатиш учун йиғилишмоқда деб маълум қилди.
* Россиянинг БМТдаги доимий вакили хавфсизлик кенгашига Украинанинг Буча шаҳрида Россияга қарши қўйилган айбловларни рад этадиган янги даллилар ва ҳужжуталарини топширди.
* Руминия пойтахтидаги Россия элчихонаси эшиги яқинида автомобил ёнганида бир киши ҳалок бўлди. Бухарест полицияси тарқатган баёниясида бугун эрталаб соат 6 лар атрофида автомобил Россия элчихонаси кираверишидаги хавфсизлик барьерлардан ўтиб элчихонасигакириш дарвозасига бориб тегди. Ҳайдовчи ҳалок бўлиб автмобил ҳам ёниб кетди деб хабар қилди.