Покистон сиёсий ва диний арбоблари Фаластин халқини қўллаб -қувватламоқда
Покистоннинг сиёсий ва диний арбоблари Халқаро Қудс куни муносабати билан Фаластинни қўллаб-қувватлаш ва бирдамликни таъкидладилар. Эрон Ислом республикасининг буюк асосчиси Имом Хумайний /р.а/ нинг фармони билан Қудс ҳамиша барҳаёт ва мусулмонлар эътибори ва эҳтироми остидадир.
Покистоннинг Таҳрик Инсоф партияси етакчи аъзоси ва собиқ инсон ҳуқуқи вазири Ширин Мазорий Исломбодда Эрон пресс ахборот агентлиги билан суҳбатида, Халқаро Қудснинг белгилланиши Фаластин масаласини эсатиш учу яхши қадам бўлиб бу сана мусулмонлар бирлигини ифодалайди ва мусулмон умматини Фаластинни озод этишни қўллаб-қувватлашини кўрсатади деб эълон қилди.
Покистон мусулмонлар бирлиги партияси бош котиби Аллома Рожо Носир Аббос ҳам Эрон пресс билан суҳбатда, Имом Хумайний /р.а/нинг Халқаро Қудс кунини ўтказиш бўйича фармони мусулмонлар бирлиги ва ҳамжиҳатлигини мустаҳамлашдан ташқари ислом душманларининг режаларини барбод бўлишига сабаб бўлмоқда деб айтди. Алома Рожо Носир Аббос ўз сўзларида Халқаро Қудс кунида эркак ва аёл, кексаю ёшларнинг ҳозир бўлиши /уям бўлса рўзадорлик шароитида/ уларнинг Фаластин масаласини қўллаб-қувватлашга бўлган қатъиятини кўрсатади ва бу эса глобал зўравон қудратларга қарши буюк жиҳоддир деб изоҳлади.
Покистоннинг Фаластин жамғармаси раҳари Собир Абу Марям ҳам Эрон пресс билан суҳбатида, Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ раҳнамолигида Эрн Ислом Инқилоби ғалаба қозонгач Қудсни озод қилиш инқилобниг бутун дунёга тарқала олган энг муҳим шиорларидан бири бўлди.
Покистон Фаластин жамғармаси раҳбари Қудс куни намойишлари Исроил режимига бу режим мусулмонлар ерларини босиб олган ноқонуний ва золим режим эканлиги мурожаатини етказади деб таъкидлади.
Имом Ҳумайний 1979-йилда (1399-ҳижрий-қамарий, рамазон) Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида расмий кун деб эълон қилган ва бутун дунё мусулмонларини Исроил режими ва унинг тарафдорларининг мағлуб этиш учун бирлашишга чақирган.
2022 йил 29-апрель, Муборак Рамазон ойининг охирги жумаси Халқаро Қудс кунидир.