Украинадаги сўнгги воқеалар (117)
(last modified Mon, 02 May 2022 10:15:00 GMT )
май 02, 2022 15:15 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (117)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (117)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Россия Мудофаа вазирлиги  Украина армиясига етказилган зарарларга ишора қилиб, тунги амалиётида Украинанинг  160 аскари, 26 зирҳли техникаси, 10 та учувчисиз самолёти ва Украинага тегишли бир MiG-29 қирувчи самолёти йўқ қилинганини маълум қилди.

* Британия Мудофаа вазирлиги Украина урушида Россия қуруқликдаги қўшинларининг 16 фоизини йўқ қилингании иддао қилиб Москванинг қайта ташкил этилишида йиллар керак бўлишини даъво қилди.

*  Россия Мудофаа вазирлиги  Мариупол порт шаҳридаги " Азов стал" пўлат заводида камида  80 нафар тинч аҳолини экстремистик украиналик миллатчилар қутқариб қолганини эълон қилди.

*  Венгрия Бош вазири идораси раиси Грегли Гоулиас  ҳозирда Европанинг  10 га яқин давлати ўз даъволарига зид равишда Россия газини рублда сотиб олмоқда деб таъкидлади.

* Россия армияси Украина Россияга қарши курашда тақиқланган миналардан фойдаланмоқда деб хабар қилди.   

*   Россиянинг Газпром компанияси Сибир газ қувуридан Хитойнинг  CMPC компаниясига газ экспорти жорий йил бошидан буён  60 фоизга ошганини айтди.

*  Швеция ТИВ раҳбари  Ann Linde кеча тунги теледастурда  биз Финлядия НАТОга аъзо бўлиш учун арза беришини кўп ёки камоқ биламиз. Бу ҳар қандай балансни ўзгатиради. Швеция  ва Финляндиядан бири  НАТОга қўшилса кескинлик кучаяди деб изоҳлади.