май 10, 2022 13:09 Asia/Tashkent
  • Эквадор қамоқхонасида юз берган навбатдаги ғалаёнда 43 маҳбус ўлдирилди
    Эквадор қамоқхонасида юз берган навбатдаги ғалаёнда 43 маҳбус ўлдирилди

Эквадор ҳукумати бу мамлакатнинг Санто -Доминго шаҳар қамоқхонсидада тартибчизилклар ва рақиб жиноий гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувлардаа ўнлаб маҳбус ҳалокбўлганини тасдиқлади.

Эквадор ички ишлар вазири Патрисо Карило матбуот анжумани чоғида, ҳозирда  108 маҳбус ҳамон озодликда бўлиб 112 нафар маҳбус ҳам қайта қўлга олинди деб таъкидлади.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эквадор расмийлари  тартибсизлик тўда етакчиларининг бири суд қарорига биноан Санто-Домингодаги Блависта қамоқхонасига кўчирилганидан кейин бошланган ва маҳбуслар ўртасида тартибсизликлар юзага келган деб изоҳлади.

Хабарга кўра, Эквадор ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратураси 43 маҳбуснинг ўлими ҳақида маълум қилган ва  уларнинг аксарият пичоқлаб ўлдирилган.

Бу таритбсизликлар Эквадор қамоқонларидаги  сўнгги хавфсизлик ҳодисаси бўлиб,  ҳукумат буни ҳудуд ва гиёҳванд моддалар савдоси йўлларини назорат қилиш учун жиниой  гуруҳлар ўртасидаги  тўқнашувлар билан изоҳлайди.

Ройтерз ахборот агентлигининг ёзишича,  ўтган йили Эквадор бўйлаб турли қамоқхоналаридаги тартибсизликларда 316 киши ҳалок бўлган. Ҳисоботга биноан Эквадор қамоқхоналарида 35 минг киши сақланади ва улар тахминан 15 фоизга тўлиб кетган.

 

Ёрлиқ