май 21, 2022 13:12 Asia/Tashkent
  • ЖССТ маймунчечакни авж олиб бораётги сабаб фавқулодда йиғилиш ўтказди
    ЖССТ маймунчечакни авж олиб бораётги сабаб фавқулодда йиғилиш ўтказди

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа маймунчечакка касалликига чалинган юз нафардан аниқлангани ортидан кеча фавқуллодда йиғилиш ўтказди.

Эрон телерадиокомпаниясиинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Германия давлати маймунчечак хасталиги тарқалишини Европа тарихидаги  энг йирик эпидемия деб таърифлаган.

Бу касаллик Европанинг камида  8 давлатида жумладан Белгия, Франция, Германия, Италия, Португалия, Испания, Швеция ва Британияда шунингдек АҚШ, Канада аа Австралияда ҳам қайд этилган.

Испания кеча касалликнинг 24 та янги ҳолати айниқса Мадрид вилоятида қайд этилганини хабар қилди.

Маҳаллий расмийлар касалликнинг аксарият ҳолатлари ёпилган саунада аниқланган деб хабар қилишди.

Маймун чечаги одам чечакига ўхшайди.

Лаборатория тадқиқотлари ҳам чечак вируси одамлардан ташқари сичқон ва қуёнларга ҳам зарар етказиши мумкинлигини кўрсатди.

Маймунчечакнинг дастлабки белгиларига истима, бош оғлриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, лимфа тугунларини катталашиши, титроқ ва чарқоқдан иборат.

Касалликнинг ўлим даражаси тахминан 10 фоизни ташкил қилади, эҳтимолий асоратлар орасида энсефалит, менингоэнсефалит, пневмония, сепсис мавжуд.

Терининг яллиғланиши ҳам юз бериши мумкин, одатда  бошқа қисмларига тарқалгунига  юз териси яллиғланиши мумкин.

Охир-оқбат қорақўтир ҳосил қилиб,  йўқ бўлиб кетади.

 

Ёрлиқ