октябр 24, 2016 19:40 Asia/Tashkent
  • Туркия КИПнинг икки нафар аъзоси Туркия хавфсизлик кучларининг ҳужумида ҳалок бўлди

Туркия Курдистон ишчилар партиясининг икки нафар аъзоси Туркия хавфсизлик кучларининг мамлакат жанубий шарқидаги ҳужумида ҳаётдан кўз юмди

Туркия Курдистон ишчилар партиясининг икки нафар аъзоси Туркия хавфсизлик кучларининг мамлакат жанубий шарқидаги ҳужумида ҳаётдан кўз юмди. Анатолий ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Туркия жанубий шарқидаги Тонжелий вилоятининг масъуллари берган маълумотга биноан, Туркиянинг учувчисиз учадиган самолёти якшанба куни Авачик минтақасидаги Пирсултон сув омборига яқин бўлган жойда Курдистон ишчилар партиясининг бир нечта аъзоларини аниқлаган. Ушбу хабарга асосан, Туркия расмийлари ушбу партия аъзоларининг Пирсултон сув омборига яқин бўлган жойда туришгани ҳақида маълумот олишганидан кейин хавфсизлик кучлари сув омборининг атрофини қўршовга олишиб, уларга қарши ҳарбий ҳужум қилишади. Ушбу ҳужум оқибатида икки нафар Курдистон ишчилар партиясининг аъзоси ҳалок бўлади.