АҚШ давлати Шимолий Кореяни ядровий синов ўтказиши ҳақида огоҳлантирмоқда
(last modified Tue, 07 Jun 2022 07:54:37 GMT )
июн 07, 2022 12:54 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлати Шимолий Кореяни ядровий синов ўтказиши ҳақида огоҳлантирмоқда
    АҚШ давлати Шимолий Кореяни ядровий синов ўтказиши ҳақида огоҳлантирмоқда

АҚШ давлат котиби Шимолий Корея ядровий синов ўтказса, АҚШ ва Жанубий Кореянинг жиддий реакциясига дуч келишидан огоҳлантирди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ давлат котиби ўринбосари Ванди Шерман  Сеулда Жанубий Корея ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари  Чо Донг Хион биан учрашганида,   Шимолий Корея томонидан ҳар қандай ядровий синов ўтказилиши БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясининг тўлиқ бузилиши бўлади ва бу синовга кучли ва тезкор жавоб қайтарилади деб айтди.

Шерманнинг сўзлари  эса  АҚШ ва Жанубий Кореянинг 8 та ер-ер ракеталарини синовдан ўтказилиши ортидан янграмоқда. Эслатиб ўтамиз  Шимолий Корея томонидан бир нечта ракетани синовдан ўтказилгани ортидан АҚШ билан  8 та "ер-ер" ракеталарини  бу мамлакат шарқий соҳиларига учирган

Олдинроқ Жанубий Корея ва АҚШ  Япониянинг Окинава ороли халқаро сувларида 3 кунлик ҳарбий мағшғултлар ўтказганди.

Бу ҳаракат Шимолий Кореянинг ракета учирувчи қурилмалари ёки қўмондонлик ва қўллаб-қувватлаш марказларига қарши " аниқ ҳужумларини амалга ошириш қобилияти ва тайёрлигини " кўрсатганган.

Шимолий Корея эса АҚШ таҳдидлари ва кескинилклари хавфли тус олганини, АҚШ ва унинг иттифоқчилари жумладан Жанубий Кореянинг минтақадаги қўшма машқлари Корея яриморолидаги инқирозни янада кучайтирганини таъкидламоқда.

 

Ёрлиқ