Россия: Бошқарувчилар кенгашининг Эронга қарши резолюцияси аҳмоқлик эди
(last modified Fri, 10 Jun 2022 06:36:24 GMT )
июн 10, 2022 11:36 Asia/Tashkent
  • Россия: Бошқарувчилар кенгашининг Эронга қарши резолюцияси аҳмоқлик эди
    Россия: Бошқарувчилар кенгашининг Эронга қарши резолюцияси аҳмоқлик эди

Россиянинг Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЕ)даги доимий вакили Венада уч Европа давлати ва АҚШнинг Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бошқарув кенгашида Эронга қарши қабул қилган резолюциясини аҳмоқлик деб атади.

Америка, Британия, Франсия ва Германия чоршанба куни сионистик режимнинг Эроннинг ядровий фаолияти ҳақидаги ёлғон даъволари асосида Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бошқарув кенгашига резолюция лойиҳасини тақдим этди. Уни 30 киши ёқлаб, икки нафари Россия ва Хитойга қарши, 3 давлат, Покистон, Ҳиндистон ва Ливия эса бетараф қолган.

Ушбу ҳаракатдан сўнг, Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида МАГАТЕнинг ноконструктив ёндашуви ва Эронга қарши резолюциянинг қабул қилиниши туфайли ўзаро амалий чоралар кўрганини, жумладан,  илғор сантрифугалар ўрнатиш ва қўшимча хавфсизлик камераларини ўчиришини  маълум қилди.

Россиянинг Венадаги элчиси ва халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Михаил Улянов пайшанба куни твиттерда шундай деди: Энди тушундингизми, нега Россия Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бошқарувчилар кенгашида Ғарбнинг Эрон бўйича аҳмоқона резолюциясига қарши овоз берди?

Улянов қўшимча қилди: Афсуски, ғарблик ҳамкасбларимиз биз турган вазиятни яхши тушунмаслигини кўрсатишди.

Эрон Ислом Жумҳурияти шу пайтгача Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан кенг ҳамкорлик қилган; Лекин МАГАТЕ нафақат бу ҳамкорликни қадрламади, балки бир маънода буни Эроннинг бурчи деб билди; Шу сабабли, Бошқарув кенгашининг резолюциясидан сўнг Теҳрон ОЛЕМ‌ Гана сирт ўлчаш мосламаси ва агентликнинг оқим ўлчагичи фаолиятини тўхтатишга қарор қилди.