Хитой давлати Тайванга қарши уруш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирмоқда
Хитой Мудофаа вазирлиги Тайванга қарши уруш бошлашдан иккинланмаслигини билдирди.
Сингапурда Хитой ва АҚШ мудофаа вазирлари ўртасидаги кечанги музокаралар ортидан Хитой Мудофаа вазирлиги матбуот котиби, Тайван ва унинг иттифоқчиларини провакацион ҳаракатлари давом этганида, Пекин Тайванга қарши уруш бошлашдан тортинмайди деб изоҳлади.
Кеча Хитой мудофаа вазири Вэй Фэнхэ Сингапурда АҚШлик ҳамкасби Ллойд Остин билан учрашганидан кейин, бу учрашувда Пекиннинг Тайванга нисбатан қатъий позициясиини яна бир бор таъкидлади.
Пекин давлати Тайванни ўзининг ажралмас бир қисми сифатида билади ва АҚШнинг Тайпейга ҳаракатлари ва қурол-яроқ сотишини ўзининг суверенитетини бузиш ва " ягона Хитой" сиёсатига зиддир деб ҳисоблайди.
АҚШ эса Тайван бўғозига кемалар жўнатиб, Тайпега ҳарбий ёрдамни кўпайтириш орқали минтақада янада кескинлик яратишга уринмоқда бу масала Пекин бир неча бор огоҳлантирган.