Вашингтоннинг такрорий ҳийласи/ Хитой таҳдидлари фонида Осиёга кўпроқ қурол сотиш
(last modified Sat, 31 May 2025 13:00:19 GMT )
май 31, 2025 18:00 Asia/Tashkent
  • Вашингтоннинг такрорий ҳийласи/ Хитой таҳдидлари фонида Осиёга кўпроқ қурол сотиш
    Вашингтоннинг такрорий ҳийласи/ Хитой таҳдидлари фонида Осиёга кўпроқ қурол сотиш

АҚШ мудофаа вазири Вашингтон ҳукуматининг Осиёда қурол сотишни кўпайтириш мақсадини кўрсатадиган баёнотларида АҚШнинг осиёлик иттифоқчилари Хитойга таҳдид қилиш учун мудофаа ва ҳарбий харакатларини ошириши кераклигини даъво қилди.

Поср тудей сайтига кўра,  АҚШ мудофаа вазири Пит Хегст келаётган таҳдид ҳақиқий ва яқин эканлиги ҳақида огоҳлантириб, АҚШнинг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги иттифоқчиларини мудофаа эҳтиёжлари учун кўпроқ маблағ сарфлашга чақирди. Сингапур мамлакатида ўтказилган Шангри-Ла саммитида илк бор сўзга чиққан Пентагон раиси Ҳинд-Тинч океани минтақаси АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятининг устувор йўналиши эканлигини ҳам таъкидлади. Хегст сўзларининг бошқа қисмида Хитойга қарши энг  кескин баёнотларидан бирида деди: бурттуриб кўрсатиш учун ҳеч қандай  сабаб йўқ. Хитой томондан таҳдид ҳақиқий ва яқин бўлиши мумкин. Унга кўра, Хитойнинг Тайванни босиб олишга ҳар қандай уриниши Ҳинд-Тинч океани минтақаси ва бутун дунё учун ҳалокатли оқибатларга олиб келади.

Пентагон раҳбари ўз сўзларида, Пекин ҳукумати Ҳинд-Тинч океанидаги кучлар мувозанатини ўзгартириш учун ҳарбий куч ишлатишга ишончли тайёргарлик кўратгани ҳаммага аён бўлиши керак деб изоҳлади.

У бундан олдин ҳам Европа Иттифоқчиларини ўз мудофаасига кўпроқ маблағ сарфламагани учун таҳдид қилган эди. Пит Хегст феврал ойида НАТОнинг Брюсселдаги штаб -квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида Европани АҚШга аҳмоқона муомала қилмаслик ҳақида огоҳлантирган эди. Шу билан бирга , Франция президени Эммануэл Макрон жума куни Шангри-Ла саммитида нутқ сўзлаганида,  Хегст шунингдек Европани мудофаа харажатларини оширишга чақириш тўғри эканини айтди.