Россия сунъий йўлдошлари Пентагон ва Оқ уйдаги ҳаракатларини кузатиб бормоқда
Россиянинг " Роскосмос" компанияси бош директори АҚШ ва унинг Иттифоқчиларини Россиянинг космик разветка имкоинятларини ҳисобга толишлари тўғрисида огоҳлантирди.
Эрон телерадиклмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Роскосмос бош директори Дмитрий Рогозин биз ҳамма нарсани бу ердан кўрамиз, шунинг учун ҳушёр бўлинг дея таъкидлади.
Яқинда Россия космик компанияси Телеграмм тармоғида Мадрид саммити, Оқ уй, Британия Мудофаа вазирлиги ва Париж, ҳамда Германиява Брюсселдаги бошқа объектларни сунъий йўдоши тасвирларини тарқатди. Бу суратларнинг барчаси "Resurs-P" сунъий йўлдошидан олинган. Британия газетаси яқинда Россия орбитага ҳарбий радар олиб чиққанини хабар қилди.
Британияда босиладиган"Mirror" газетаси, Россия махфий радар тизимини Украинадаги урушда фойдаланиш учун орбитага чиқарган деб ёзди.
Бундан олдин Россия Мудофаа вазирлиги, Плесетск космик базасидан " Союз" сунъий йўлдош ташувчиси билан ҳарбий сунъий йўлдошни орбитага чиқарганди. Сунъий йўлдош ҳарбий мақсадда ва маълумотлар шу жумладан интернетда ва Россия ҳарибийлари учун тасвирларини юбориш билан ишлатилиши айтилади.
Ҳозирда Россиянинг орбитада 100 га яқин сунъий йўлдошлари бор ва уларнинг яримдан камроғи фаол.