АҚШ ультратовушли ракета синовида муваффақиятсизликка учради
Бломберг хабарига кўра Гаваяда АҚШнинг ультратовушли ракета синови муваффақиятсизликка учради.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, синов кеча бўлиб ўтди ва Пентагон ракета ҳақида қўшимча маълумот бермади деб хахабар қилган Бломберг.
Пентагон чиқарган баёнотида, ультратовушли ракеталарнинг мудофаа ва ҳужум қобилиятини қўлга киритиш йўлга қўйилишига умид билдирди.
Пентагон матбуот котиби Тим Горман ўз баёнотида ҳалоктага ракета отиш тизимидаги носозлик сабаб бўлганини айтди.
Бу эса АҚШнинг " Анъанавий тезкор зарба" номланувчи қурол прототипини синовдан иккинчи марта мувафақиятисзликка учрашидир.
АҚШ президенти Жо Байден ҳукумати 2023- молиявий мудофаа бюджетида узоқ масофали ракетар жумладан товушдан тез учувчи ракеталар учун 7,2 миллиард доллар сўраган.
АҚШ ультратовушли ракета синовини муваффаиятсизликка учрагани Россия Мудофаа вазирлиги яқинда " Зиркан" номли ультратовушли қанотли ракеталари синовини эълон қилгани пайтига тўғри келади.