Покистонда полиция академиясига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 60 нафарга етди
Покистон жануби ғарбидаги Балучистон штати марказида юз берган терактда қурбон бўлганлар сони 60 нафрага етди.
Эрон телерадиокомпанияси хорижий эшиттиришлар бўлими хабарига кўра, кеча бир гуруҳ террористлар Покистоннинг Кавита шаҳри атрофидаги полиция академиясига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳозиргача 60 нафар қурбон бўлиб 116 киши тан жароҳат олишган.
Касалхона манбалари жароҳатланганлардан айримлари вазиятини оғир деб баҳолашмоқда.
Покистон армияси эълонига кўра, кеча 5 ё 6 нафар террорист ушбу академия ичкврисга кириб, ўзлари билан олиб келган портловчи моддаларни портлатдилар.
Ушбу портлашлар ортидан Покистон хавфсизлик кучлари ва террористлар ўртасида тўқнашув юз берди. Бу тўқнашувларда 3 нафар террорист йўқ қилиниб қолганлари қочиб кетишди.
Покистоннинг Балучистон штати бош вазири ҳам бу ҳужум олдинган програмалаштирилганлигини таъкидлади.