Украинадаги сўнгги воқеалар (191)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:
* Россия Мудофаа вазирлиги душанба ўтар кечаси бу мамлакат армияси Украина кучларининг 2 та Сухов- 25 ва битта МИГ -29 самолётини бу мамлакат шарқидан ташқраида уриб туширганини хабар қилди. Россия мудофаа вазирлиги шунингдек рус кучлари рус кучлари M777 гаубица артиллериясини жойлаштиришда фойдаланадиган Украина армиясининг иккита омборини ҳам нишонга олган деб эълон қилди.
* Маҳаллий расмийлар Украина қуролли кучларининг Херсон вилоятидаги Кахоский ГЭСига ракета ҳужуми катта порташга олиб келганини маълум қилди.
* Кремль саройи Россия ва Белорус президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенконинг учрашуви ҳақида берган баёнотида, томонлар Литванинг Россия товарлари ушбу мамлакатдан Россиянинг Калининград вилоятига ва аксича транзитни тақиқлаш бўйича ноқонуний ҳаракатларига жавоб бериш бўйича мумкин бўлган қўшма чораларни муҳокама қилди.
* Франция ҳукумати, 2023- йилда ўз ҳарбийлари учун 45 миллиард долларлик бюджет такли филиб, бу ўтган йилги бюджетга нисбатан 3 миллирад долларга ошганини кўрсатади.
* Россия президенти Вадимир Путин Украина фуқароларига Россия паспорти ва фуқаролигини бериш жараёнини осонлаштириш тўғрисида фармон чиқарди. Кеча Владимир Путин Украина фуқаролари ва ушбу мамлакатда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Россия фуқаролигини олиш учун арзиа бериш ҳуқуқига эга деган фармонни чиқарди.
* Россиянинг " Газпром" компанияси Европа Иттифоқининг Москва энергетикасидан мустақилликка эришиш сиёсатига қарши курашда, келажакда Италияга газ етказиб беришни 11 миллион куб метрга қисқартиради
* Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича расмийси, Украинадаги вазият ва унинг оқибатлари ҳақида дунёда турлича қарашлар мавжудлигига эътибор қаратиб глобал прогнозлар жанги авжида биз ҳозирда ғалаба қозонмаяпмиз деб қўшимч аиқлди.
* Украина мудофаа вазири ўз сўзларида, сионистик режимнинг " Темир гунбази" самарасизлиги туфайли Киевга бу тизим керак эмаслигини маълум қилди.
* Туркия президенти, россиялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида Украинадан ғалла экспорт қилиш учун Қора денгиздаги хавфсиз ўтиш йўлини қайта очиш зарурлигини таъкидлади.