Украинадаги сўнгги воқеалар (202)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:
* Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби, Игор Конашенков ўз сўзларида, рус кучларининг Украинадаги ҳарбий амалиётларида Украина армиясининг 1600 та учувчисиз учоғи, 4146 та танк ва зирҳли техникаси, 4453 та ҳарбий техникаси йўқ қилинган деб айтди.
* Россия Мудофаа вазирилиги Украина қурбонлари ҳақидаги тўлиқ статистик маълумотларни эълон қилиб, бу урушда 260 та самолёт, 144 та вертолёт, 1600 та дрон, 357 та ер-ҳаво ракета тизими, 4146 та танк ва зирҳли техника, 763 та ракета, 3185 та дала тўп ва миномет, 4453 та ҳарбий техника йўқ қилинди.
* Германия канслери энергетика муаммосини ҳал қилиш баҳонасида ушбу мамлакат истеъмолчилари учун газ нархини ошириш режасини эълон қилди.
* Кеча Украина ҳарбийлари Россия ракеталари Украинанинг Одесса портидаги инфратузилмани нишонга олганини иддао қилди.
* БМТ Бош котиби баёнотида кеча Украинанинг Одесса портига ушбу халқаро ташкилот воситачилигида мамлакатнинг дон экспорти бўйича келишуви имзоланганидан бир кун ўтиб содир бўлган ҳужумни қоралади.
* Венгрия Бош вазири Виктор Орбан кеча Ғарб санкциялари Россия ўрнига бу давлатларга зарар етказганини таъкидлади.
* Кеча АҚШ давлат департаменти Украинадаги урушдан кейин бу мамлакат шарқидаги Донбас минтақасида икки Америка фуқароси ҳалок бўлганини эълон қилди.
* Илгари Европа полиция идораси сифатида танилган Европа Иттифоқининг ҳуқуқни муҳокама қилиш органлари билан ҳамкорлик бўйича агентлиги (Europol), қурол контрабандаси ва уларни Европа Иттифоқи қора бозорида сотиш хавфини камайтириш мақсадида Киев билан яқин алоқада эканлигини маълум қилди.
* Литвия давлат Россияга ва Калиинград вилоятига санкция қўйилган юкларни темир йўл орқали ташишга қўйилган тақиқни бекор қилди.
* Оқ уй Украинага 270 миллион долларлик янги хавфсизлик ёрдам пакети ажратилишини маълум қилди.