июл 25, 2022 13:50 Asia/Tashkent
  • Хитой АҚШнинг Жанубий Хитой денгизигидаги иштирокини танқид қилди
    Хитой АҚШнинг Жанубий Хитой денгизигидаги иштирокини танқид қилди

АҚШ ҳарбий кемаларининг Жанубий Хитой денгизи ва Тайван бўғозида ҳаракатланиши Пекиннинг норозилигига сабаб бўлди ва ниҳоят Хитой ушбу минтақа сувларида денгиз машқларини ўтказишга қарор қилди.

ИСНО ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Хитой ташқи ишлар вазири Ван Йи АҚШ номини тилга оглмаган ҳолда  хорижий давлатлар Жанубий Хитой денгизига яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Ванг Йи  Жанубий Хитой денгизида томонларнинг ҳатти-ҳаракатлари тўғрисидаги декларация имзоланганининг  20 йиллигига бағишланган махсус виртуал семинар очилишида Жанубий Хитой денгизи минтақадан ташқаридаги давлатлар учун сайёҳлик боғи ёки буюк кучлар учун жанг майдони ва рақобат майдони эмас деб қўшимча қилди.

Хитой ТИВ раҳбари Жанубий Хитой денгизи масаласини ушбу минтақа давлатлари бошқариши кераклигини таъкидлади.

Пекин Тайванни буюк Хитойнинг бир қисми сифатида билади ва хорижликларнинг хусусан АҚШнинг оролнинг Хитойдан ажралиб чиқишни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳар қандай ҳаракатини унинг суверенитетини бузиш деб билади.

 

Ёрлиқ