Украинадаги сўнгги воқеалар (205)
(last modified Wed, 27 Jul 2022 08:35:20 GMT )
июл 27, 2022 13:35 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (205)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (205)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

*  Россия космик агентлиги раиси кеча мамлакат Халқаро космик станцияси  2024 йилдан кейин тарк этишини маълум қилди.

*  АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Вашингтон Россиянинг Халқаро космик станциясидаги иштирокини тўхтатиш қарорини " бахтсиз воқеа" деб ҳисоблашини маълум қилди.

* Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги махсус ҳарбий амалиётларда мамлакат қуролли кучларининг фақат бир қисми қатнашаётганини таъкидлади.

* Халқаро валюта жамғармаси Ғарбнинг Москвага қарши санкцияларига қарамай, Россия иқтисодиётикутилгандан яхшироқ бўронга  бардош бериши мумкинлигини эълон қилди.

* Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни 2023-йил январи охиригача яна олти ойга узайтиришга қарор қилди.

*  Украинанинг Херсон вилояти ҳарбий-фуқаролик бошқармаси ўринбосари минтақани Россия Федерацияси таркибига қўшиш бўйича референдум ўтказилганини маълум қилди.

* Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова  кеча Исроилнинг Украинадаги вазият бўйича Россияга қарши позицияси ноконструктив ва нохолис эканлигини ва Москванинг афсусланишига сабаб бўлганини таъкидлади.

* Франция президенти Эммануэл Макрон кеча Камерунда бўлиб ўтган глобал озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича йиғилишда Украинадаги уруш тугаганидан кейин ҳам глобал озиқ-овқат инқирози давом этиши ҳақида огоҳлантириб, Украинадаги уруш узоқ давом этади аммо озиқ-овқат бозоридаги беқарорлик узоқ давом этади.

* Россиянинг Украина билан уруши давом этаётгани бир пайтда Россия Мудофаа вазирлиги мамлакат армияси Россия шарқида стратегик машғулотлар ўтказишни режалаштираётганини хабар қилди.

Ёрлиқ