Вашингон Аз-Завоҳирий ўлими оқибатларидан хавотирга тушган
Кобулда Ал-Қоида террорчилик тармоғи етақчиси Айман Аз-Завоҳирийни ўлдирилганидан сўнг АҚШ бу ҳаракатнинг салбий оқибатлари ва АҚШга қарши зўравонликларнинг янги тўлқинини вужудга келишидан хавотирга тушмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, АҚШ ТИВ тарқатган баёниясида Аз-Завоҳирий ўлдириланидан кейн, Ал-Қоида террорчи гуруҳи ва ёки унга алоқадор террористик ташкилотлар тарафдорлари АҚШ объектлари, ходимлари ёки фуқароларига ҳужум қилишлари мумкин деб огоҳлантирди. Бу вазирлик 31 июль куни Ал-Қоида террорчи гуруҳи етакчисининг ўлдирилиши туфайли АҚШга қарши зўравонликлар ва пайдо бўлиши эҳтимоли катта деб маълум қилди.
Шу билан бирга АҚШнинг " Вашингтон пост" газетаси, кеча АҚШ президени Жо Байденнинг " Аз-Завоҳирий сўнгги ҳафталарда видеолар тайёрлаб " ўз тарафдорларидан АҚШ ва унинг иттифоқчиларига ҳужум қилишни сўраган деган сўзларига тўхталиб, Ал-Қоида террорчи гуруҳи Афғонистонга қайтган ва Байден айбга лойиқ чунки у дунёдаги энг кўп қидирилаётган террорчининг Кобул шаҳри марказига боришига имкон яратган ва Ал-Қоидадан озод қилинган шаҳарда операция ўтказган деб ёзди.
" Вашингтон пост" газетаси шунингдек Ал-Қоида етакчисини ўлдириш Байден ташқи сиёсатидаги энг катта ғалабадир, аммо Ал-Қоида етакчисини Кобулда бўлгани Байденнинг ташқи сиёсатидаги энг катта жанжал бўлади деб қўшимча қилди.