АҚШнинг турли мамлакатларга ҳарбий аралашуви бўйича сўнгги статистика маълумотлар эълон қилинди
(last modified Sun, 14 Aug 2022 10:45:50 GMT )
август 14, 2022 15:45 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг турли мамлакатларга ҳарбий аралашуви бўйича сўнгги статистика маълумотлар эълон қилинди
    АҚШнинг турли мамлакатларга ҳарбий аралашуви бўйича сўнгги статистика маълумотлар эълон қилинди

Сўнгги тадқиқотлар натижаларига асосан "1776 йилдан 2019 йилгача АҚШ дунёнинг турли мамлакатларига 390 дан ортиқ ҳарбий инвестиция ўтказган.

Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича сўнги статистика маълумотлар,   1776-йилдаги инқилобдан  2019-йилгача АҚШ ҳукумати 392 та ҳарбий аралашувни амалга оширган ва  уларнинг аксарияти Лотин Америкаси мамлакатлари, Кариб ҳавзаси ва Осиёда бўлганини кўрсатмоқда.

Tufts университети тадқиқотчиларидан бири ва профессори Monika Daffi дунёнинг турли мамлаклардаги АҚШ ҳарбий махсус кучлари сони ушбу давлат элчилари сонидан кўп эканлиги эълон қилинди.

Бу тадқиқот муаллифларидан бирининг айтишича, вақт ўтиши билан  АҚШнинг ўз чегарасидан ташқаридаги ҳарбий аралашуви кучайиб борган ва фақат  2000 йилдан бери АҚШ тўртинчи даражали  (ҳарбий куч ишлатиш) ёки бешинчи даражали (уруш) 30 та ҳарбий аралашувни амалга оширган.

Тадқиқот муаллифлари шунингдек, АҚШ расмийларининг ҳарбий аралашувлар куч ишлатиш учун " гуманитар" ва " демократияни ҳимоя қилиши" аталмиш асосларини, ҳамда " террорга қарши жаҳон уруши" сарлавҳаси остида ушбу аралашувларни қонунийлаштиришга уринишига ишора қилдилар.

Турли ижтимоий сўровларда ва АҚШ расмийлариниг турли мамлакатлари сафарига нисбатан халқларнинг эътирозларида яққол назарга ташланадиган Вашиннтон давлатини дунёда обрўсини юқотиши  бу давлатни турли мамлакатлар ички ишлариги аралашишининг бошқа натижаларидандир.