Михаил Улянов Эроннинг Европа таклифи бўйича сўровларини ўринли деб айтди
-
Михаил Улянов Эроннинг Европа таклифи бўйича сўровларини ўринли деб айтди
Россия Федерациясининг Вена музокараларидаги вакили Михаил Улянов Эроннинг Европанинг ядровий келишувнии қайта тиклаш таклифи бўйича сўровларини ўринли деб атади.
Эрон мамлакати унда Комплекс ҳаракатлар режасини тўлиқ амалга оширишини тиклаш йўли кўрсатилган Европа томонидан таклиф қилинган матн бўйича ўзининг ёзма жавобини тақдим этиб, агар АҚШнинг жавоби реализм ва мослашувчанлик билан бирга бўлса келишувга эрилишилади деб таъкидлади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Михаил Уляновнинг Европа таклифи бўйича Эрон сўровларига нисбаан муносабатлари шундай бир вазиятдадирки, Бломберг ахборот канали ҳам АҚШ расмийлари билан алоқада бўлган Вена музокараларини маълум Европа дипломатлари сўзларига таяниб, Европа иттифоқи Эроннинг ядровий келишувини қайта тиклаш режасига жавобини " конструктив" сифтида билишини хабар қилган.
Эрон Ислом республикаси Европа Иттифоқи томонидан тақдим этилган Вена келишувининг сўнгги лойиҳасига жавобан, ўз фикрини билдирган. Эрон музокарачилари жамоасининг позицияларидан эса фарқлар учта масла бўйича бўлгани ва АҚШ икки ҳолатда оғзаки мослашувчанлигини бирдиргани яққол кўриниб турибди Аммо бу матнда киритилиши керак.
Уччинчи масала эса Комплекс ҳаракатлар режасини амалга оширишни давом эттириш какафолати билан боғлиқ ва бу АҚШнинг Эрон фикрини таъминлаш учун қарашларига боғлиқдир.
Ушбу масалалар куни кеча Эрн ислом республикаси Миллий хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида батафсил муҳокама қилинди ва кеча сешанба куни Эроннинг позициялари ёзма равишда Европа Иттифоқига музокаралар координатори сифатида тақдим этилди.