Газпромнинг Европага зарбаси; газ нархини 60 фоизга ошиши эҳтимоли бор.
Россиянинг "Газпром" компанияси қишгача нархлар ҳозирги даражадан 60 фоизга ошиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, сешанба куни газнинг келгуси муомаласи бир мегаватт соатига 234,50 еврони ташкил этиб, янги даражага етди. Европа эса Россия газининг эҳтимолий узилишига тайёрламқда ва бу қитъа давлатлар қиш олдидан ер ости газ омборини тўлдириш учун пойгаланишмоқа. Шунингдек Россиянинг " Газпром" компанияси кеча консерватив ҳисоб-китобларга асосланиб, қишгача нархлар 60 фоизга ошиши мумкинлигини ҳақида огоҳлантирди.
Россия унинг асосий етказиб берувчиси бўлган Европада газ ва энергия ташувчиларининг етишмаслиги инқирози Европа давлатларининг энг муҳим ташвишига айланди.
Эслатиб ўтамиз, " Шимолий оқим 1" қувури орқали Россия газининг Европага экспорти ҳозирда 20 фоиз қувват билан ишламоқда ва Газпром эса экспорт ҳажмининг камайишига босимни оширувчи иккита турбанинг ишдан чиқиш сабаб бўлгании айтмоқда.