август 19, 2022 12:01 Asia/Tashkent
  • Пентагон: АҚШнинг етти миллиард ҳарбий техникаси Толибон қўлига ўтди
    Пентагон: АҚШнинг етти миллиард ҳарбий техникаси Толибон қўлига ўтди

АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) бу мамлакатнинг етти миллиард долларлик ҳарбий техникаси афғон толиблари қўлига ўтганини эълон қилди.

2021-йил 15-августда Толибон гуруҳи томонидан Афғонистоннинг собиқ ҳукумати қулаши ва бу мамлакатда Толибоннинг ҳокимият тепасига келиши билан Америка ҳарбий техникаси Толибон қўлига ўтиб, америкалик сиёсатчилар ушбу давлат ҳукуматини қаттиқ танқид қилишига сабаб бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Пентагон бош инспектори кеча, чоршанба куни эълон қилинган янги ҳисоботида бу жиҳозлар орасида ҳарбий самолётлар, қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва ҳарбий машиналар борлигини маълум қилган.

Ушбу ҳисоботга кўра, Америка Афғонистоннинг собиқ ҳукумати хавфсизлик кучларига ушбу жиҳозларни берган.

АҚШнинг Афғонистонни қайта тиклаш бўйича махсус инспекция бошқармаси (СИГАР) бу мамлакат собиқ ҳукумати хавфсизлик кучларининг ҳарбий техникаси қийматини 18 миллиард доллардан ортиқ деб эълон қилди.

АҚШнинг Афғонистондаги милитаризми ва ишғоли бу мамлакатнинг иқтисодий ва соғлиқни сақлаш инфратузилмасини вайрон қилди.

Ёрлиқ