Оқ уй АҚШ жосуслик усулларини фош бўлишидан хавотирда
Оқ уй давлати АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг Флоридадаги шахсий қароргоҳига махфий ва ўта махфий ҳужжатларни ўтказишдаги ҳаракатидан сўнг мамлакат жосуслик хизматларининг усулларини ошкор этилишидан хавотирда деб таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Оқ уй расмийлари шахсий доираларида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг махфий ва ўта махфий ҳужжатлар тўпламини Флоридадаги қароргоҳига кўчириш ҳаракатидан ташвиш билдирди.
CNN сайтига кўра, АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден ҳукумат амалдорларини хавотирга солаётган масалалардан бири АҚШ жосуслик агентликларининг усуллари ва ресурслари ошкоро этиши эҳтимолидир
Ўз исмини фош бўлишини истмаган АҚШ Юқори мартабали расмийси бу телеканал билан суҳбатда жиддий хавотир бор деб айтди.
Бундан ташқари масаланинг тафсилотлари биладиган манба АҚШ разветка ҳамжамиятнинг расмийларини хавотирга солаётган яна бир масала Трамп эълон қилган бўлиши мумкин бўлган маълумотлар эканлигини айтди.
Охирги ойларда АҚШ разветка ҳамжамият вакиллари Адлия вазирлиги, Конгрессининг тегишли қўмиталари ва АҚШ Миллий архивида юқолиб қолган муҳим ҳужжатлар бўйича учрашувлар ўтказди.
Оқ уй расмийлари бу борада жамоатчилик олдида изоҳ беришдан бош тортди ва Адлия вазирлиги бу иш бўйича терговга изоҳ бериши кераклигини айтди.