Британия Бош вазирига асосий номзод ядро урушини бошлашни иддао қилмоқда
Британия ташқи ишлар вазири ва Консерватив партиясининг етакчи номзоди тарқатган баёниясида ядро қуролидан фойдаланиш буйруғини бош вазирининг ваколатлари доирасида кўриб чиқди ва керак бўлса ядро урушини бошлашини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишиа, Британия ташқи ишлар вазири ва консерватив партиясининг етакчи номзоди Лиз Трусс Бирмингемда ўз партияси аъзолари қатнашган маросимда ядро қуролидан фойдаланишга буйруқ беришни бош вазир ваколатларининг муҳим қисми сифатида билди ва агар бош вазир этиб сайланганида керак бўлса, ядро урушини бошлашини иддао қилди.
Трасс шунингдек Украинада уруш бошланишидан олдин ва 24-февралда ва Владимир Путин томонидан ядровий огоҳлантириш эълон қилинганидан сўнг, Кремлга қарши туриш нияти ҳақда гапирганди.
Британиянинг бош вазирини сайлаш учун сайловчиларга икки ҳафтадан камроқ вақт қилган бўлса-да, бу мамлакат консерватив партияси аъзолари ўртасида ўтказилган янги сўров натижаларига биноан, Лиз Трасс рақиби Риши Сунакдан 22 фоизлик устунлик билан Британиянинг навбатдаги бош вазири этиб сайланиши мумкин.