Рус жосуси НАТОнинг энг юқори доираларига кириб борган
(last modified Sat, 27 Aug 2022 09:25:28 GMT )
август 27, 2022 14:25 Asia/Tashkent
  • Рус жосуси НАТОнинг энг юқори доираларига кириб борган
    Рус жосуси НАТОнинг энг юқори доираларига кириб борган

Россия жосусларидан бирининг шахси аниқлангач, ОАВ ҳеч бир рус агенти НАТОга бунчалик кириб бормаганини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Спутник сайтига таяниб,  тарқатган хабарига кўра, Ғарб ОАВ НАТОнинг Неаполдаги базасида НАТО ва АҚШ ғарбий-денгиз кучларининг энг юқори даражалари билан алоқада бўлган рус жосуси ҳақида ёзмоқда.

Манбага кўра, 30  ёшли Мария Адела Ривера али несим Перуда туғилган.

Бундан ташқари уни Москва махфий хизматлари билан боғлайдиган асосий из борлиги ҳам хабар қилинган бу рус жосуснинг рус паспорти бўлган ва у билан Италияга кирган.

Бундан олдин Албания ҳам  Россия ва Украина паспортига эга 3 киши марказга киришга урингани даъво қилганди. Тирана давлата бу икки эркак ва бир аёл НАТО аъзосига жосуслик қилгани учун ҳибсга олинганини маълум қилди.

Бошқа хабарга кўра, АҚШ давлат департаменти кеча Украинадаги урушдан сўнг АҚШ фуқароси ҳалок бўлганини тасдиқлади. Украинанинг маҳаллий ҳокимиятлари эса ҳужжатлар билан ўртоқлашди. Бу ҳужжатларга асосан АҚШ фуқароси Украина қуролли кучларининг  A-344  бўлинмасида бўлгани кўрсатилган.

Ҳозиргача уруш учун Украинага борган 6 нафар АҚШ фуқароси бу урушда ҳалок бўлган.