Россия федерацияси урушдан жабр кўрган украиналикларга қулайликлар яратади
Россия президенти Россияда бўлган урушдан зарар кўрган украиналиклар учун қулайликлар ва ёрдам кўрсатилиши мўжалланган фармонни имзолади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Россия президенти Владимир Путин, урушдан кейин, Россияга кирган Украина паспорти эгаларига ушбу мамлакатга кириши ва фаолият қилишига рухсат берувчи фармонни имзолади.
Ҳозиргача украиналиклар Россияда 180 кунлик муддат ичида фақат кўпи билан 90 кун қолишлари мумкин эди, узоқроқ қолиш ёки ишлаш учун эса махсус рухсатнома ёки ишлаш учун рухсатнома олишлари керак эди.
Россия президенти мамлакатдаги уруш туфайли Украинани тарк этган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар, жумладан пенсионерлар, ногиронлар ёки ҳомиладор аёллар учун ижтимоий пенсия белгиллаш тўғрисидаги навбатдаги фармонни имзолади.
Россия шунингдек 2022-йил февраль ойи охирида Украинада уруш бошланганидан бери 3,6 миллион Украина фуқароси жумладан 587 минг бола Россияга кириб келган.
Бошқа хабарга кўра, Россия Мудофаа қвазрилги матбуот котиби Игор Конашенков кеча Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси давомида бир кунда 330 дан ортиқ украиналик аскар ҳалок бўлганини маълум қилди.