Тайван: Хитойга ҳужум қилганида унга қарши кураш олиб борамиз
-
Тайван: Хитойга ҳужум қилганида унга қарши кураш олиб борамиз
Тайван ороли агар Хитой ҳарбий кучлари орол ҳудудига кирса Тайпей ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини сақлаб қолишини маълу қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Ройтерзга таяниб хабар қилишича, бугун Тайван Қуролли кучлари Бош штабининг операциялар ва режалаштириш бўйича директори ўринбосари Лин Вен Хуанг агар самолётлар ва кемалар бизнинг денгиз ва ҳаво бўшлиғимиздан 12 денгиз милли масофасига кирса, Тайван ҳарбийлари истисносиз ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланади деб эълон қилди.
Тайван Қуролли кучлари Бош штабининг операциялар ва режалаштириш бўйича директори ўринбосари бу масала Тайван ҳудудини тарк этиш ҳақидаги огоҳлантиришларни эътиборсиз қолдирган Хитой дронларига ҳам тегишли деб қўшимча қилди.
Тайван ороли мудофаа вазирлиги бундан олдин орол мудофаа бўлинмаси Хитой учувчисиз учоғига ўқ узганини даъво қилганди.
Тайван ороли Мудофаа вазирлиги Хитойнинг бу дронни огоҳлантиришларга эътибор бермагани ва мудофаа бўлинмалари унга қарата ўқ узганини иддао қилди.