сентябр 05, 2022 11:27 Asia/Tashkent
  • Россия АҚШни биологик қуролларни ташиш ва ишлатиш учун махсус учувчисиз самолётлар яратишда айблади
    Россия АҚШни биологик қуролларни ташиш ва ишлатиш учун махсус учувчисиз самолётлар яратишда айблади

Россиянинг ядровий, кимиёвий ва биологик мудофаа қўмондони АҚШни биологик қуролларни ташиш ва ишлатиш учун учувчисиз самолётлар яратишда ва Украинани эса бундай дронларни олишга уинишда айблади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг  Россия алявмга таяниб,   хабар қилишича, Россиянинг ядровий, кимиёвий ва биологик мудофаа қўмондони Игорь Крилов   АҚШ ва Украинани биологик қуролларни ташиш ва ишлатиш учун дронлардан фойдаланишга уринганликда айблаб,  Пентагон  тугалланмаган биологик дастурларни Украинадан Совет Иттифоқининг мустақил республикалари, Шарқий Европа ва Болтиқ денгизи мамлакатларига ўтазиш қарорига келган деб қўшимча қилди.

Россиялик амалдор АҚШ биологик лабораториялари фаолияти Россия хавфсизлигига таҳдид эканлигини қўшимча қилди.

Игорь Крилов ўз сўзларида кимиёвий қуроллар бўйича конвенсиясига аъзо давлатлар Россия ташаббуси билан келаси ҳафта Женевада йиғилиш ўтказиб, АҚШ ва Украинанинг мажбуриятларини бузилишини муҳокама қилишини маълум қилди.

Бундан олдин Россия Мудофаа вазирлиги, АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон экологик қуроллар қисмларини ривожантириш ҳолидаги 30 дан ортиқ Украинаниг биологик лабораторияларини молиялаштирмоқда ва бу бу эса ШҲТга аъзо давлатлар учун бевосита таҳдиддир деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ