Жанубий Корея дунёнинг энг тез қариётган мамлакатига айланди
(last modified Tue, 06 Sep 2022 08:22:15 GMT )
сентябр 06, 2022 13:22 Asia/Tashkent
  • Жанубий Корея дунёнинг энг тез қариётган мамлакатига айланди
    Жанубий Корея дунёнинг энг тез қариётган мамлакатига айланди

Жанубий Корея статистик идораси 2044-йилда аҳолининг тез қариши билан бу мамлакат дунёнинг бошқа мамлакатларига нисбатан 65 ёшда ва ундан катта ёшдагилар сони энг юқори бўлган давлатга айланиши кутилмоқда деб эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Ёнҳоб ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, янги маълумотлар асосида  Жанубий Кореядаги кекса фуқаролар улуши  2044 йилда мамлакат умумий аҳолисининг 36,7 фоизини ташкил қилиши кутилмоқда ва бу эса 36,5 фоиз билан ддунёнинг энг тез қариётган мамлакати Япониядан ўтиб кетади.

Жанубий Корея кексалар сони бўйича бутун дунёда биринчи ўринда турадиган вақт жадвали 2019 йилги прогноздан бир йил олдинга силжиди.

Бундан олдин, Жанубий Корея статистика идораси, бу мамлакат 2045-йилда бутун дунёда кексалар сони бўйича биринчи ўринни эгаллаши ҳақида башорат қилди.

Бундан ташқари  янги маълумотлар Жанубий Кореянинг тезроқ кексаётганини кўрсатмоқда.