47 ёшли Лиз Трасс расман Британия бош вазири этиб тайинланди
(last modified Wed, 07 Sep 2022 05:08:45 GMT )
сентябр 07, 2022 10:08 Asia/Tashkent
  • 47 ёшли Лиз Трасс расман Британия бош вазири этиб тайинланди
    47 ёшли Лиз Трасс расман Британия бош вазири этиб тайинланди

Британия қироличаси томонидан Лиз Трасс бу мамлакатнинг янги бош вазири сифатида эълон қилинди.

Эрон телерарадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. кеча Британия қироличаси Консерватив партияниг янги раҳбари Лиз Трассни расман янги бош вазир этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, истеъфога чиққан Британия Бош вазири Борис Жонсон бир неча дақиқа олдин Елизаветта II билан учрашувда ўз лавозимидан расман истеъфога чиққан эди.

Британиянинг ҳукмрон консерватив партияси ниҳоят 5-сентбярь бир неча ҳафта давом этган овоз беришдан сўнг,  куни кеча партия етакчиси Лиз Трасс мамлакатнинг навбатдаги бош вазири бўлишини маълум қилди.

Британиянинг ҳозирги ТИВ раҳбари Лиз Трасс ва бу мамлакат молия вазирининг собиқ раҳбари Риши Сонак ўртасидаги бир неча ҳафталик баҳсли рақобатдан кейин Трасс 81,326 овоз билан  60,399 овоз олган Сонак устидан ғалаб қозонди.

Трасс Британия тарихидаги уччини аёл бош вазир ҳисобланади.

47 ёшли Трасс бир ой давом этган  жанжаллар унинг ҳукуматини қўллаб-қувватлашни юқотганидан кейин июл ойида истеъфога чиқишга мажбур бўлган Борис Жонсоннинг ўрнини эгаллади.