Никол Пашинян : сўнгги тўқнашувларда 49 арман аскари ҳалок бўлди
(last modified Tue, 13 Sep 2022 09:22:20 GMT )
сентябр 13, 2022 14:22 Asia/Tashkent
  • Никол Пашинян : сўнгги тўқнашувларда 49 арман аскари ҳалок бўлди
    Никол Пашинян : сўнгги тўқнашувларда 49 арман аскари ҳалок бўлди

Арманистон Бош вазири кеча Озарбойжон Республикаси билан оғир тўқнашувлар чоғида бу давлат армиясининг қурбонлари ҳақида хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Ройтерз ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, Арманистон Бош вазири бу мамлакат парламентида Ереван қонун чиқарувчиларига Озарбойжон Республикаси билан кескин низолар ҳақида тушунтиришлар берди.

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян  бу мамлакат парламентида кеча тўқнашувларда 49 нафар арман аскари ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Арманистон Бош вазири шунингдек Боку давлати ҳарбийлари кеча тунда Арманистон позицияларига ҳужум қилган. Пашинян чегарадаги можаро давом этётганини айтиб, можаролар интенсивлиги пасайгалигини маълум қилди.

Арманистон Бош вазири бу мамлакатнинг 49 аскарининг ҳалок бўланига урғу бериши эса бундан олдин Озарбойжон Республикаси ТИВ кечанги тўқнашувларда ушбу мамлакат ҳарбий кучлари ҳалок бўлганини эълон қилгани билан би пайтдадир.

Озарбойжон Республикаси ТИВ тарқатган баёнотида бу мамлакатдаги қурбонларни аниқ сонини тилга олмай, бу тўқнашувларнинг бошланишига Арманистон ҳарибй кучлари сабаб деб атади.

Ёрлиқ