март 31, 2024 17:50 Asia/Tashkent
  • Николь Пашинян: Озарбойжон республикаси янги уруш учун баҳона изламоқда
    Николь Пашинян: Озарбойжон республикаси янги уруш учун баҳона изламоқда

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Боку ҳукуматини янги катта уруш бошлаш учун баҳона топишга уринаётганликда айблади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Арманистон Бош вазири партиядошлари билан мулоқотида Ереван ҳукумати расмийлаари  Озарбойжон республикаси янги кенг миқёсли уруш бошлаш учун баҳона топишга уринаётганига ишонишади деб эълон қилди.

Боку ҳукумати расмийлари бу мақсадда 1990-йиллардаги ғарбий амалиётлар чўққисида арман назоратига  ўтган тўртта қишлоқ ҳолатидан фойдаланиш мумкин деб таъкидлади Арманистон Бош вазири.

У ўз сўзларида  биз бу қишлоқларнинг ерларига ҳеч қачон даъво қилмаганмиз. Озарбойжон Республикаси  миннтақада янги оммавий уруш бошлаш учун баҳона топишга уринаётгани бизга аён бўлган бир вазиятда буни аниқ айтиш керак деб қўшимча қилди.

Пашинян шунингдек, Ереваннинг бу мамлакатнинг халқаро тан олинган чегараларидан ташқаридаги ҳудудларга жумладан ушбу тўртта қишлоққа даъвоси йўқ деб изоҳлади.

Аммо Боку расмийлари ҳозирагача Никоп Пашиняннинг баёнотига муносабат билдиргани йўқ.

Ёрлиқ