Сергей Лавровнинг маслаҳатчилари, уни яна чалғитмасин: Зангзурнинг хаёлий йўлаги яратилмайди
Афтидан Россия ТИВ хом хаёл ва паникага тушиб қолган ва унинг фикрича Эрон мухолифати билан албатта яратилмайдиган хаёлий Зангзур йўлагидан фойдаланиб, Арманистон билан муаммосини ҳал этиш мумкин.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путиннинг Боку шаҳрига ташрифи якунлари бўйича бу мамлакат ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россиянинг биринчи канали билан суҳбатда биз Боку ва Ереван ўртасида тезда тинчлик шартномасини тузиш ва алоқа тўсиқларини бартараф этиш тарафдоримиз деб айтди.
Лавров Арманистон ҳукуматини бунга тўсиқ сифатида баҳолади ва афсуски Арманистоннинг Сиюник вилоятидаги коммникациялар бўйича мамлакат бош вазири Никол Пашинян имзолаган келишувга айнан Арманистон раҳбарияти тўсиқлик қилмоқда деб таъкидлади.
Унинг бу позицияси Озарбойжон Республикасидан Нахичаван вилоятига Арманистон ҳудуди орқали шарқ-ғарибй йўналиш бўладиган Зангзур деб номланган коридорни очиш истаги ҳақида ОАВда турлича талқин ва тахминлага сабаб бўлди. Эрон Ислом Республикасининг юқори мартабали мулозимлари Россия, Озарбойжон республикаси, Арманистон ва Туркия расмийлари билан бўлиб ўтган турли учрашувларида Теҳроннинг чегаралар ва минтақада геосиёий ўзгаришларга олиб келидаган ушбу йўлакка очиқдан-очиқ қаршилик кўрсатишини бир неча бор эълон қилган.
Сўнгги муҳокамалар ортидан Эрон ҳам Россия томонига керакли хабарни етказиш учун дипломатик чоралар кўрди ва Эрон ТИВ раҳбари ёрдамчисининг Евроосиё бош директори Мужтабо Демирчилу Россиянинг Теҳрондаги элчиси -Алексей Дедовни ТИВ га чақириб унга Эроннинг эътирозлари ҳақида маълум қилди. Ҳамда у Кавказда барқарор тинчлик кафолати ва минтақавий ҳамкорликнинг асоси сифатида миллий суверенитет, ҳудудий яхлитлик ва мамлакатларни ўзаро манфаатларини ҳурмат қилишни таъкидлади. Хабардор манбаларга асосан Эроннинг Россиядаги элчиси ҳам Эрон ТИВнинг сўнгги позицияларини бу мамлакат ҳукуматга етказган.
Россия расмийларига баъзи муҳим тавсиялар
Россия расмийларига бир нечта нарсани эслатиш керак. Биринчидан, Россия ТИВ Эрон кутганига зид баёнотлар берди. Россия Эроннинг юқори амалдорлари орқали ва бир неча маротаба Теҳроннинг аниқ ва тўғри позицияси ҳақида яхши маълумотга эга бўлди. Эрон ҳукумати Нахичавонни Озарбойжон Республикаси билан боғлайдиган Зангзур ва бошқа коридорларга қарши эканлигини била олишди. Шу боис бу позиция ҳам ҳайратланарли!
2-дан Москва ҳукумати расмийлари Эрон Ислом Республикаси мустақил давлат сифатида минтақадаги хусусан, Жанубий Кавказдаги энг кичик ўзгаришлар бўйича аниқ ва тўғри позицияга эга эканини яхши билади. Эрон ҳар доим АҚШ ва Ғарбга ҳамда дунёда зўравонлик қилишга уринган барчага қарши бўлиб келган. Эрон Ислом Инқилобидан сўнг тарихий воқеалар Теҳроннинг глобал зўравонларга қарши туришдаги асосий стратегиясиини тасдиқлайди. 3-дан Эрон ўз чегараси ва Эрон ҳукуматининг ҳеч бир ҳудудидаги хавфсизлик чегараларидаги ҳеч қандай ўзгаришгларни қабул қилмайди.
4-дан ҳеч қандай қоидага биноан, Жанубий Кавказдаги бирорта давлатнинг хавфсизлиги ва геосиёсий позицияи бошқалардан устун эмас. Хўш, нега бизнинг россиялик дўстларимиз Арманистон билан ўз муаммоларини ҳал қилиш учун Зангзур йўлагидан фойадаланиши керак деб ўйлашади:
5-дан Москва ёки Россия Украина билан уруш авжига чиққанида АҚШликлар Жанубий Кавказда НАТО терисига кийган илондек йўл очмоқчи эди.
Аммо Эрон Ислом республикаси НАТО ва АҚШ олдида бор кучи билан якка ўзи турди. Шунингдек Жо Байден ҳукумати ЭроннингЗангизур коридорини очишга ягона тўсиқ эканлигини эълон қилди.
Россия ҳукумати шунингдек Зангизур коридорининг ўша сонида бу давлатнинг ўзи сўнггги икки йил ичида Украина масаласига аралашганида, Эрон ва Эрон Олий раҳбари шахси бу борада фойда кўрувчи томонларнинг айниқса Ғарбнинг ҳаддан ташқари ҳаракатларига қарши чиққани ва уларни ҳаддан ташқари душманлиги ва тажовузига йўл қўймаслигини била олиши керак.
Эрон ўз позициясини аниқ эълон қилган ва бу масала дунёда аниқ масалага айланган ва Эроннинг бу борадаги позициясини томонлар ҳам эътироф этаётгани билан бир пайтда Россия нега энди буни қилди ҳайратланарли масала!
6 чи нуқта икки давлат расмийлари стратегик муносабатларини тугатишга тайёргарлик кўрмоқда ва бу Эрон Ислом Республикасининг қандайдир стратегик муносабатлар ўрнатиш истагидан далолат бради. Россиянинг юқори мартабали амадорлари айниқса бу мамлакат президенти Путин томонидан таъкидланган масала албатта.
Жаноб Владимир Путиннинг Эроннинг юқори мартабали амалдорлари билан ўта муҳим ва аниқ келишувлари ва стратегик муносабатларини мустаҳкамлашда икки давлатнинг нишонга олинишини ҳисобга олсак, Россия ТИВ нинг бундай позицияси ҳайратланарли. Афтидан Россия ТИВ учун " стратегик муносабатлар" нинг амалий маъноси қайта белгиланиши керак.
7-дан ҳозир Россия ТИВ адашган ва паникага тушганга ўхшайди ва Эрон мухолифати билан албатта яратилмайдиган бу хаёлий Занзур йўлагидан фойдаланиб, Арманистон билан муаммосини ҳал қилиш ўз манфаати деб ўйлайди. Айтиш керакки Зангзур йўлагининг очилиши Эроннинг Европага қараган дарвозаларидан бирини ёпиш ва Эрон Ислом Республикасининг қўшнилари сонини 15 тадан 14 тага қисқартириш демакдир.
Эрон ва Россия излаётган "стратегик муносабатлар" тушунчасига эътибор қаратиш, бундай тактик қадамлар ташлаш сратегик муносабатлар асосларига зиддир.
Якуний гапшуки, Зангизурда ёки Зангзур бўлмаганида долон ё ки коридор деган нарсани очмоқчи бўлса, ғарбликлар албатта қаршиликлар кўрсатиши мумкин ва кейин бу можаро шимоли-ғарбий Эроннинг жуда нозик чегаралари ёнида янги яллиғланиш марказини яратилади. Ҳар қандай давлат ўз чегарасидан ташқарида ўз муаммоларини бошқалар ҳисобига янги яллиғланиш ва можаролар жабҳасини очиб, ҳал қила оламан деб ҳисобласа дунёнинг ҳеч бир жойи хавфсиз бўлмайди ва дунёда абадий тартибсизлик бўлади.