сентябр 14, 2022 13:35 Asia/Tashkent
  • КХШТ ўз делегациясини Арманистонга жўнатади
    КХШТ ўз делегациясини Арманистонга жўнатади

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг йиғилишида, Арманистон ва Озаройжон республикаси чегарасидаги махсус ҳудудлар вазиятини баҳолаш ва бу ташкилот раҳбарлари йиғилишига ҳисобот бериш учун ташкилот бош котиби бошчилигидаги делегациясини Арманистонга юбориш тўғрисида келишиб олинди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг ТАСС ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича,  КХШТ  хавфсизлик вазиятини баҳолаш мақсадида ташкилот бош котиби Станислав Зась бошчилигидаги ишчи делегациясини Арманистонга  юбориш қарорига келди.

Бу хабарни кеча  КХШТ котиблиги эълон қилган.

Баёнода келтирилишча  КХШТнинг шошилинч йиғилишда   вазиятни кўриб чиқиш учун  ташкилот бош котиби Стансинсилав Зась бошчилигидаги ишчи делегацияни  Арманистонга юборилишига қарор қилинди.

КХШТ матбуот хизмати идорасининг хабар қилишича  делегациянинг сафари жараёнида  Арманистон ва Озарбойжон чегарасидаги ҳолатлари тўғрисида батафсил ҳисобот тайёрланади ва вужудга келган вазиятни нормаллаштириш учун таклифлар ҳам илгари сурилади.

Ҳисобот эса Ереванда ўтказилиши кутилаётган КХШТни навбатдаги йиғилишида  аъзо давлатлар  раҳбарларига тақдим этилади.

Ёрлиқ