Сергей Лавров Запорижжя АЭС -ни бомбардимон қилишнинг ядровий хавфи ҳақида огоҳлантирди
(last modified Tue, 20 Sep 2022 12:57:57 GMT )
сентябр 20, 2022 17:57 Asia/Tashkent
  • Сергей Лавров Запорижжя АЭС -ни бомбардимон қилишнинг ядровий хавфи ҳақида огоҳлантирди
    Сергей Лавров Запорижжя АЭС -ни бомбардимон қилишнинг ядровий хавфи ҳақида огоҳлантирди

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Украина томонидан Запорижжя атом электр станциясини бомбардимон қилиш Европани ядровий фалокат хавфи остида қолдиради деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг ТАСС ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, Россия ТИВ тарқатган баёнотида  мамлакат ТИВ раҳбари Сергей Лавров  кеча франциялик ҳамкасби Катрин Колона билан телефон орқали суҳбатида, Киев режими фуқаролик инфратузилма объектларни жумладан Запорижжя АЭС-ни бомбардиион қилиш учун Ғарб қуролларидан фойдаланишда давом этмоқда ва шу тариқа Европа ядровий фалокат хавфи остида қолмоқда деб айтди

Россия ТИВ раҳбари портлашларни зудлик билан ва тўлиқ тўхтатиш  ва Украинанинг ушбу объектларга атайлаб уюштирган ҳужумлари холис текшириш зарурлигини яна бир бор таъкидлади.

Франция ТИВ раҳбари Катрин Колонна Париж давлатининг Запорижжя атом электр станциясидаги вазиятдан хавотирда эканлигини маълум қилиб, чоршанба куни МАГАТЭ бош директори иштирокида ишчи гуруҳ йиғилиши чақирилишини эълон қилди.