Хитойнинг Тайванга эҳтимолий ҳужуми рад этилди
Хитой ва Тайван ўртасидаги кескинликлар ва зиддиятларнинг янги босқичи бошлангани ортидан АҚШ мудофаа вазири Хитойнинг Тайванга яқинлашиб келаётган ҳужуми эҳтимоли йўқлигини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин СИ ЭН ЭН телеканали билан суҳбатда Хитойнинг Тайванга яқинлашиб келаётган ҳужуми эҳтимоли йўқлигини таъкидлаб, Пекин бу орол атрофидаги ҳарбий фаолият билан янги модел яратишга ҳаракат қилмоқда деб айтди.
Ллойд Остин ўз сўзларида Вашингтон давлати Хитой самолётлари ва кемалари Тайван бўғозининг марказий чизиғини бир неча бор кесиб ўтганига гувоҳ бўлган деб қўшимча қилди.
АҚШ мудофаа вазири Вашингтон ҳукумати Ҳинд ва Тинч океанларида навигация ва денгизчилик эркинлигини таъминлаш учун ўз иттифоқчилари ва ҳамкорлари билан алоқаларни давом этади деб эълон қилди.
Тайвандаги кескинликлар АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси Хитой расмийларининг норозиликлари ва огоҳлантиришларига қарамай 2 -август куни бу оролга сафар қилгани ортидан қвайтабшланди. хитой расимйларига кўра унинг ташрифи " Ягона Хитой" сиёсатига зиддир.
Ненси Пелоси 25 йил ичида Тайвнага сафар қилган АҚШ вакиллар палатасининг биринчи спикери ҳисобланади.