Эрон президентининг биринчи ўринбосари: Каспий денгизи қирғоқбўйи давлатларнинг умумий меросидир
Эрон президентининг биринчи ўринбосари, ўз сўзларида Каспий денгизи атроф-муҳитни муҳокама қилиш тўғрисидаги " Теҳрон конвенсияси" номланувчи Конвенсия Каспий денгизи бўйича мамалакатлари томонидан ушбу денгиз атроф-муҳитни сақлаш учун хос ҳуқуқий асосдир деб таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом Жумҳурияти президенти ўринбосари Муҳаммад Мухбир, Москвада бўлиб ўтган иккинчи Каспий иқтисодий форумида Каспий денгизи қирғоқбўйи давлатларнинг умумий мерос бўлиб келажак давлатлар учун сақланиши керак деб таъкидлади.
Мухбир сўзларининг бошқа қисмида, афсуски, кейинги йилларда Каспий денгизининг сув сатҳи пасайиб, унинг атроф-муҳитни бузиш жараёни кучаймоқда ва соҳилбўйича давлатлари эса бу денгиз ресурсларидан фойдаланиш учуну Теҳрон ковенсияси доирасидаги мажбуриятларига содиқ бўлиши керак деб аниқлик киритди.
Эрон президентининг биринчи ўринбосари шунингдек Эрон мамлакати Каспий денгизи соҳилидаги мамлакатларнинг иқтисодий ва тижорат ҳамкорлигига жадаллик яратишга қатъий қарор қилди деб қўшимча қилди.
Мухир Москвада бўлиб ўтган иккинчи Каспий иқтисодий форумида Каспий денгизи соҳилидаги мамлакатлар билан валюта, банк ва молиявий ривожланиш доирасида махсус кўрсатма ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таклиф қилди.
Эрон вице- президенти шунингдек Каспий денгизи билан чегарадош давлатнинг нефт, газ ва нефт маҳсулотлари ҳамкорлиги бўйича қўмита тузишни таклиф қилди.
Каспий иқтисодий форумнинг иккинчи икки кунлик мажлиси кеча ва бугун /5-6 октябрь кунлари/ Москвада Эрон Ислом Республикаси биринчи вице-президенти Муҳаммад Мухбир ҳамда 4 давлат бош вазирлари- Россия, Турманистон, Озарюойжон республикаси ва Қозоғистон республикалар бош вазирлари иштирокида ўтказилди.