Тайван: биз ҳеч қачон Тайваннинг суверен қадриятларидан қайтмаймиз
(last modified Mon, 17 Oct 2022 06:51:11 GMT )
октябр 17, 2022 11:51 Asia/Tashkent
  • Тайван: биз ҳеч қачон Тайваннинг суверен қадриятларидан қайтмаймиз
    Тайван: биз ҳеч қачон Тайваннинг суверен қадриятларидан қайтмаймиз

Тайпе маъмурияти Хитой раҳбарининг Тайван хусусидаги баёноти билан ўз суверен қадриятларида четга чиқмаслиги ва ундан қайтмаслигини маълум қилди.

Тайван ороли президенти идораси Хитой президени Си Цзинпининг баёнотларига жавобан, орол аҳолиси " бир давлат, икки тизим" сиёсатига очиқдан-очиқ қарши эканини иддао қилди.

Тайван оролининг бош маъмурий идораси раиси Цай Инг Вен  баёнотида Тайпенинг позицияси аниқ ва миллий суверенитет ва демократия ва эркинлик масасида муроса қилишнинг ҳожати йўқ деб эълон қилди.

Ушбу баёнот эса Хитой президенти Си Цзинпин  ҳукмрон Хитой Коммунистик партияси съездида сўзлаган нутқида кўп ўтмай  чиқарилган. Хитой презиленти бу съезда Тайван масаласини ҳал қилиш Пекин зиммасига эканлиги ва Хитой ҳеч қачон ҳарбий вариантни ва Тайван масаласида куч ишатишни рад эмайди деб таъкидлади.

Пекин давлати Тайванни Хитой ҳудудининг ажралмас бир қисми ҳисоблайди ва бу оролнинг сепаратизмга қаратилган ҳар қандай ҳаракатига кескин қоралайди.

Сўнгги ойлар давомида  Пекиннинг огоҳлантиришларига қарамай, АҚШнинг провакацион ҳаракатлари жумладан, баъзи АҚШ расмийларининг Тайпега сафари  кескикнликни оширди.