Россия армияси ҳужумларида Украина қуролли кучларига катта талофат етказилди
(last modified Sat, 22 Oct 2022 08:36:49 GMT )
октябр 22, 2022 13:36 Asia/Tashkent
  • Россия армияси ҳужумларида Украина қуролли кучларига катта талофат етказилди
    Россия армияси ҳужумларида Украина қуролли кучларига катта талофат етказилди

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби, сўнгги кечаю кундузда рус кучларининнг Украинадаги махсус амалиётлари чоғида Украина қўшинлари, уларнинг ҳарбий позициялари ва техникасини зарар кўргани ва катта юқотишларга дуч келганини маълум қилди.

Эрон телерадиоокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби, Игорь Конашенков сўнгги 24 соат ичида Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий амалиётлари давомида  24 соат ичида Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий амалиётлари давомида  240 дан ортиқ украиналик аскар ҳалок бўлганини маълум қилди.

Игорь Конашенков шунингдек, Россиянинг Украинадаги қўмондонлик марказлари ва энергетика инфратузмаларига қарши махсус ҳарбий операцияси давом этмоқда, бу амалиётлар давомида рус қўшинлари барча аниқланган нишонларни йўқ қилди ва Украина қўшинларининг Россия кучларининг мудофаа позицияларга кириб келишига йўл қўймади деб таъкидлади.

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби шунингдек рус кучлари Украинадаги махсус ҳарбий амалиётлар пайтида 14 дан ортиқ танк ва 16 та бошқа турдаги зирҳли техника, Украина ҳарбий вертолёти, учта Улха ракетаси, 18 та дрон, АҚШ радар базаси, паст баландликдаги нишонларга тутиб олиш ва аниқлаш учун махсус база, 3 та қўмондонлик маркази,4 та ёқилғи омбори ва Украина кучларининг 180 дан ортиқ жойлашув позицияларини йўқ иқлиб 18 нафар украиналик аскарларни асирга олди.

Россия армияси Украинанинг Қрим коридорига яқинда уюштирилган теракт ва Киев режимининг ўтмишдаги боқша террорчилик ҳаракатларига жавобан бу мамлакат инфратузилмаси, ҳарбий алоқа ва қўмондонлик пунктларига ракета ҳужумларни уюштирди.

Ёрлиқ