Украина давлати: Украинани қайта қуриш учун 750 миллиард доллар керак
(last modified Wed, 26 Oct 2022 07:23:26 GMT )
октябр 26, 2022 12:23 Asia/Tashkent
  • Украина давлати: Украинани қайта қуриш учун 750 миллиард доллар керак
    Украина давлати: Украинани қайта қуриш учун 750 миллиард доллар керак

Украина бош вазири бу мамлакатни қайта тиклаш учун қарйиб 750 миллиард долларлик бюджет зарур бўлади деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Украина Бош вазири Денис  Шмихал Германияда қилган чиқишида,  Украинани қайта тиклаш дастурларига тўхталиб,  ҳисоб китоблар асосида мамлакатни қайта қуриш учун   қарйиб  750 миллиард доларлик бюджет зарурлигини қўшимча қилди.

Украина Бош вазири шунингдек Украинага етказилган зарар ҳақидаги хабарлар Жаҳон банки тоомониданн тасдиқланган. Ўтган июнь ойида бу зарарлар   350 миллиард долларга баҳоланган эди.

Денис Шмихал ўз сўзларида  мамлакатнинг қайта қуриш режаси аввалгисига қандай қайтиш ҳақида эмас балки бир халқнинг ўзида қандай қилиб одинга силжиши ҳаққидир деб аниқлик киритди.

Бундан ташқари Украина энергетика вазири ҳам  бу мамлакатда энергетика инфратузилмасининг қарйиб  30 фоизи Россия ракеталари томонидан нишонга олинганини маълум қилди.

Европа Комиссияси раиси Урсулла фор дер Лайнн кеча Берлин шаҳридаги матбуот анжуманида Европа Иттифоқи келаси йили Украинага 18 миллиард евро / 17,8 миллирад доллар/ молиявий ёрдам кўрсатишини режалаштирмоқда деб билдирди.

Ёрлиқ