Сомали мамлакатидаги портлаш қурбонлари сони 100 кишига етди
Сомали мамлакатида содир бўлган портлаш қурбонлари сони 100 кишига етди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Ройтерз ахборот сайтига таяниб хабар қилишича, Сомали республикаси президенти Ҳасан Шайх Маҳмуд кеча шанба куни бу давтали пойтахти Могадишода бомба ўрнатилган иккита автомобилнинг портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 100 кишига етиб 300 киши яраланди деб маълум қилди.
Сомали мамлакатининг пойтахти Мадагишода иккита портлаш содир бўлди улардан бири Олий таълим вазирлиги биноси ёнида юз берди.
Кеча Сомали пойтахтида содир бўлган портлашлар учун жавобгарликни ҳали ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ, бироқ бу мамлакат пойтахти Магадишо полицияси бу порташлар одатда " Аш-Шабоб" террорчи гуруҳи томонидан амалга оширилганини таъкидламоқда.
" Аш-Шабоб" террорчилик гуруҳи 2007 йилдан бери Сомалидаги марказий ҳукуматни ағдаришга уриниб келмоқда.