октябр 30, 2022 15:23 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлати Гуантаномадаги энг кекса маҳбусни озод қилди
    АҚШ давлати Гуантаномадаги энг кекса маҳбусни озод қилди

Покистон ТИВ АҚШ машҳур Гуантанамо қамоқхонасидаги энг кекса маҳбуси озод қилиб Покистонга жўнатган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. кеча Покистон ТИВ ўз баёнотида, АҚШнинг Гуантанамо машҳур қамоқхонасидаги энг кекса маҳбус бўлган  75 ёшли Сайфуллоҳ Парача озод этилиб Покистонга қайтарилганини эълон қилди.

75 ёшли Парача Гуантано қамоқхонасидаги энг кекса маҳбус бўлиб, у " Ал-қоида" террорчилик гуруҳига алоқадорликда гумон қилиниб, бу қамоқхонада сақланаётан эди, бироқ у қамоқхонада сақланаётганида унга ҳеч қандай айблов қўйилмаган.

АҚШ расмийлари ушбу қамоқхонада 17 йилдан ортиқ қамоқда ўттирганидан кейин уни  2021 йилнинг май ойида озод қилишга рози бўлди.

Сайфуллоҳ Парача  2003-йил июль ойида Таиландда АҚШ федерал қидирив бюроси томонидан ҳибсга олганди.

Гуантанамо қамоқхонаси 2002 йилда Кубадаги АҚШ ҳарбий-денгиз базасида террорчиларни сақлаш учун қурилган. Аммо кўп ўтмай, нашр этилган суратлар маҳбусларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганини кўрсатди улар  у ерда йиллар давомида аниқ айбловларсиз ва судларсиз шахслар ушлаб турилган.

 

Ёрлиқ