Россия томонидан орбитага яна бир ҳарбий сунъий йўлдош учирилди
Россия Мудофаа вазирлиги космосга ҳарбий сунъий йўлдош учирилганини хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги кеча " Союз-2" сунъий йўлдош ракетаси Арханельск шимоли-ғарбидаги Мирний шаҳридаги Плесетск космик базасидан учирилганини маълум қилди.
Россия Мудофа вазирлиги хавфсизлик ва ҳарбий сабабларга кўра бу воқеа тафсилотларини айтмади.
Бундан олдин Россия мудофаа вазирлиги Плесетск космик базасидан " Союз" сунъий йўлдошини учирган эди.
Бу сунъий йўлдош ҳарбий мақсадларда ва маълумот беришда шу жумладан интернет тармоғи ва Россия ҳарбийлари учун сунъий йўлдош тасвирлари соҳасида қўлланилади.
Россиянинг орбитада юзга яқин сунъий йўдошлари бор, уларнинг яримидан камроғи фаол ва ҳар йили космосдаги рус сунъий йўлдошларгиа бир неча йўлдошлар қўшилади.