Байден: Америка Украинага “имзо чекилган" чек бермади
(last modified Fri, 11 Nov 2022 08:17:17 GMT )
ноябр 11, 2022 13:17 Asia/Tashkent
  • Байден: Америка Украинага “имзо чекилган\\\
    Байден: Америка Украинага “имзо чекилган\\\" чек бермади

АҚШ президенти Украинанинг Россия ҳудудига ҳужумини олдини олиш учун Вашингтоннинг Киевга узоқ масофали қуроллар юбормаслигини таъкидлаб, деди: Америка Украинага имзо чекилган бўш чек бергани йўқ.

ИРНА хабарига кўра, Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байден чоршанбага ўтар кечаси маҳаллий вақт билан Вашингтоннинг Украинага узоқ масофали қуроллар юбормаслик ҳақидаги позициясини такрорлади: Киев биздан ҳарбий самолётлар сўраганида, биз рад этдик.

Байден "Биз учинчи жаҳон урушига киришни истамаслигимиз" дея таъкидлаб,  даъво қилди: Америка мудофаа мақсадида Украинага ҳарбий техника юборади.

Украина ва Россия ўртасидаги чегарани ўзгартириш имконияти ҳақидаги саволга жавобан АҚШ президенти шундай деди:Бу бутунлай Украинага боғлиқ ва биз уларга нима қилиш кераклигини айтмаяпмиз, Вашингтон эса Киевнинг келажакдаги режаларини билмайди.

Россия қўшинларининг Херсондан олиб чиқилишига тўхталиб, Байден қўшимча қилди:Менимча, Россия “Фаллужани”ми, деган савол туғилади. Яъни Херсондан чекинадими ёки йўқ

Фаллужа шаҳри Ироқнинг Анбар вилоятида, Бағдоддан 60 километр ғарбда жойлашган.

Қўшма Штатлар президенти Херсон вилоятидаги сўнгги воқеаларни можаро томонлари учун имконият деб ҳисоблади ва бу уларга ўз позицияларини қайта кўриб чиқиш учун вақт беради.

Байден шунингдек, 2024 йилда давлат раҳбари лавозимига қайта сайланишни режалаштираётганини, аммо кейинги йил бошигача якуний қарор қабул қилмаслигини эълон қилди.

Ёрлиқ