Хитойликлар коронавирус чекловларига қарши норозилик билдирмоқда
Хитой халқи бу мамлакатнинг ҳудудларида коронавирусга қарши чекловлар ва карантиннинг кучайишидан норозилик билдириш учун йиғилишди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Шинжон вилояти маркази Урумчи шаҳри аҳолиси кўчаларга чиқиб " карантин тугат" деб ҳайқиришди.
Ўтган пайшанба куни ҳам Шинжон вилоятида камида 10 кишининг ҳаётига зомин бўлган ёнғин бу нурозиликларни янада кучайтирган.
Хитой пойтахти-Пекинда карантин остидаги баъзи аҳоли кичик норозилик намойишлари ўтказди ва ўзига нисбатан қўйлган йўл ҳаракати чекловлари туфайли маҳаллий ҳокимият органларига норозилик билдиришди ва бу узоқ муддатли чеклавларни тўхтатишни талаб қилшиди.
Хитойликлар шунингдек коронавирус чекловларига норозилик билдириш учун Шанхайда ҳам тўпланишди. Ҳисоботларга асосан коронавирус Хитойда биринчи марта қайд этилган бўлса-да, профилактика сиёсати қабул қилинанлиги сабаб бу мамлакат энг кам қурбонлага гувоҳ бўлган.
Маълумотлар Хитойда 232 мингдан ортиқ инсон коронавирус билан касаллангани ва улардан 5230 нафар вафот этганидан далолат бермоқда.