Украина НАТОга қурол ишлаб чиқаришни кўпайтиришни сўрамоқда
(last modified Tue, 29 Nov 2022 07:44:40 GMT )
ноябр 29, 2022 12:44 Asia/Tashkent
  • Украина НАТОга қурол ишлаб чиқаришни кўпайтиришни сўрамоқда
    Украина НАТОга қурол ишлаб чиқаришни кўпайтиришни сўрамоқда

Украина ТИВ раҳбари НАТОга аъзо давлатлардан қурол ишлаб чиқаришни оширишни сўради.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Колба НАТОга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари йиғилиши арафасида кўпроқ қурол ишлаб чиқиришга сармоя киритмасдан туриб, узоқ муддатда жанг майдонида ғалаба қозониш мумкин эмаслигини маълум қилди.

Украина ТИВ раҳбари жанг майдонидаги ҳозирги жанг билан бир вақтда биз урушининг келажаги ҳақида ҳам ўйлашимиз керак. Шу сабабдан НАТО давлатлари кўпроқ қурол ишлаб чиқиришни бошлашлари керак деб изоҳлади.

Колба ўз сўзларида қурол ҳали ҳам ҳайётий масала. Биз барча турдаги зенит қуроллари ва танкларини ишлаб чиқариш линияларини яратишимиз зарур деб эълон қилди.

НАТО ТИВ раҳбарлари бугун -сешанба кундан бошлаб Руминия пойтахти Бухарестда Украинани қандай қилиб яхшироқ қўллаб-қуввватлашни муҳокама қилиш учун икки кунлик йиғилиш ўтказади.

Ёрлиқ