декабр 01, 2022 14:15 Asia/Tashkent
  • Россия армияси Украинанинг Донецк минтақасидаги яна 3 шаҳарни ўз назоратига олди
    Россия армияси Украинанинг Донецк минтақасидаги яна 3 шаҳарни ўз назоратига олди

Россия Мудофаа вазирлиги бу мамлакат армиясининг Украинанинг Донецк вилоятидаги 3 та шаҳарни назорат остига олганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Россия Мудофаа вазирлиги кеча тарқатган баёнотида Россия армиясининг ҳужумлари натижасида Донецк Халқ республикасининг Андрюка, Белогорийк ва Перше Травня шаҳарлари тўлиқ озод қилинди.

Украина президенти Владимир Зеленский сешанба куни телевидения орқали қилган чиқишида уруш жабҳаларидаги вазиятни мураккаб деб баҳолади.

Бошқа хабарга кўра,  Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев " Патриот" ракета тизими НАТО томонидан Украинага юборилса Россия кучларининг Украинага амалиётлари учун қонуний нишон бўлади деб айтди.

Дмитрий Медведев НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг сўзларига жавобан,НАТОга аъзо давлатлар " Патриот" тизимини Украинага юбориш имкониятини кўриб чиқмоқда деб маълум қилди..

Шу ҳолда Украина мудофаа вазири бу мамлакат Франциядан кўп сонли ракета-ташувчиларининг янги тизимини олганини хабар қилди.

Россия ТИВ шунингдек Украинани урушда фуқаролик сунъий йўлдошлардан фойдаланиш ҳақида огоҳлантириб урушда Украина кучларини қўллаб-қувватлаш учун фойдаланиладиган бу сунъий йўлдошларни нишонга олиши мумкин деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ