НАТО киберурушга қарши курашга тайёрламоқда
-
НАТО киберурушга қарши курашга тайёрламоқда
НАТОнинг киберхавфсизлик бўйича экспертлари бу ҳафта Эстонияда кибер урушга қарши кураш тайёргарлик кўриш учун йиғилиди деб хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Politico нашри, киберҳужум сенарияси Украинада уруш бошланганидан бери НАТОга аъзо барча давлатлар ва уларнинг иттифоқчилари учун ҳақиқатга айланди.
Нашрга кўра, бу уруш Украинани Россиянинг ракета ҳужумлари ва рус хакерларининг ҳаракатларидан ҳимояланишга мажбур қилган.
Хабарга асосан, НАТО кибер кучлари Украинага ёрдам бериш йўлларини топиш, ҳамда Россия ва бошқа душманларнинг НАТО ва унинг иттифқочиларига қарши кибер ҳаракатларига қарши туриш учун Украинадаги урушни диққат билан кузатиб бормоқда.
Украинадаги уруш НАТОнинг ҳар йил ўтказадиган киберкоалиция машғулотларига долзарбликни қўшди, унда иттифоқчилар ва бошқа ташкилотлар электр тармоқлари ва кемалар каби муҳим инфратузилмаларга симуляция қилинган киберҳужумларга жавоб бериш учун биргилкда ишлайди.Бутун дунёдан мингдан ортиқ кибермутахассислар ўз мамлакатларида масофадан туриб бу машғулотларда иштирок этмоқда.
НАТОнинг киберкосмос бўлими раҳбари Бранд Хансен Украина урушининг таъсири ҳақида бу масалада жиддийлик даражаси ва энди хайёлий масала эмас деб таъкидлади.