Европа Иттифоқи газ нархининг чегарасини аниқлай олмади
Венгрия давлати Европа Иттифоқи мамлакатлари энергетика вазирлари газ нархининг юқори чегарасини белгилаш ҳақида келиша олмаганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Венгрия ТИВ раҳбари Петер Шиарто кеча Facebook ижтимоий тармоғида ёзган хабарида, энергетка кенгаши йиғилишида батафсил муҳокама бўлди. Бу учрашувда келишувга эрилишилмаган ва музокаралар икки томонлама даражада давом этиши кутилмоқда деб маълум қилди.
У ўз сўзларининг бошқа қисмида Европа энергетика инқирозидан азият чекмоқда, лекин афсуски Брюссел бу ҳақиқатга эътибор бермайпти деб таъкидлади.
Газх нархининг юқори сатҳини белгилаш хато, айниқса Венгрия учун чунки ўзига хос ва жуғрофий жойлашувимиздан қатъий назар, мамлакатимизнинг энергетика хавфсизлигига осонлик билан путур етади деб аниқлик киритди Венгрия ТИВ раҳбари.
Бундай вазиятда Европа Иттифоқи ва 7 лик гуруҳи Россия нефти учун 60 доллардан юқори нарх белгилади.
Россия нефт нархини чекланган давлатларга сотмаслиги ҳақида огоҳлантирмоқда ва бундай ҳаракат глобал энергия бозорлардаги инқирозни янада чуқурлаштиради.